Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эфиопиядаги исёнчиларга қарши курашда мамлакат бош вазири бошчилик қилмоқчи
10:15 / 2021-11-23

Эфиопия бош вазири Абий Аҳмад Али мамлакатдаги исёнчиларга қарши курашга шахсан раҳбарлик қилиши бўйича баёнот берди.

“REGNUM” бу ҳақда унинг миллатга мурожаатидан келиб чиқиб хабар бермоқда.

У эфиопиялик барча ватанпарварларни исёнчилик ҳаракатига қарши курашнинг олд сафларида бўлишга чақирди.

Айни пайтда Али ҳозир жанговар ҳаракат олиб борилаётган ҳудудларга йўл олишини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, мамлакат шимолидаги Тиграй ҳудудидаги жанговар ҳаракатлар 2020 йилнинг ноябрида бошланган.30 йилдан буён амалда бўлиб турган Тиграй халқ озодлик ҳаракати ва Абий Аҳмад Али ҳукумати тарафдорлари ўртасида кураш кетмоқда.

                                                                                                                                                                                                                         З.Мирзабоева, ЎзА