Эфиопияда 150 нафар тинч фуқаро ҳалок бўлди
Эфиопия ғарбида «Оромо озодлик армияси» жангарилари сўнгги бир ҳафта мобайнида камида 150 кишининг ўлимига сабаб бўлди.
Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги Эфиопиянинг инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияси манбасига асосланиб хабар қилди.
Комиссиянинг билдиришича, қуролланган айирмачи гуруҳ Оромия штати ғарбидаги Жида Кирему тумани аҳолисига ҳужум қилган. – Уларнинг мақсади Эфиопиянинг Оромия давлатини мустақил қилиш, – дейилади хабарда.
Шу боис, федерал ҳукумат «Оромо озодлик армияси»ни террорчи ташкилот деб эълон қилган.