Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эфган Нифти: Ўзбекистон қонунчилигида сезиларли ижобий ўзгаришлар юз беряпти
19:21 / 2025-11-06

Бугун Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтадиган C5+1 форматидаги учрашув доирасида АҚШдаги Каспий сиёсати Маркази ижрочи директори ва бошқарув аъзоси Эфган Нифти икки томонлама муносабатлар ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирди.

– Биз Ўзбекистон ва мамлакатингиз раҳбари Шавкат Мирзиёевни Қўшма Штатлар учун муҳим ҳамкор сифатида кўрамиз. Марказий Осиёнинг энг йирик давлатларидан бири бўлган Ўзбекистон иқтисодий жиҳатдан беқиёс аҳамиятга эга. Юртингизда хорижий инвесторлар учун жуда кенг имкониятлар яратилаётганига гувоҳ бўлдик.

Бир неча кун олдин Қўшма Штатлар нуфузли делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди. Демак, ўзаро муносабатларимиз янада юксалишига ишонч кучли.

Президент Мирзиёев раҳбарлиги даврида “Янги Ўзбекистон феномени” тушунчаси пайдо бўлди. Айни жараёнда мамлакатнинг янги қиёфаси шаклланди, жаҳон тараққиётида тутган ўрни ва мавқеи мустаҳкамланмоқда. Республика халқаро майдондаги энг муҳим ижтимоий-сиёсий жараёнларда мунтазам ва фаол иштирок этиб, ўта долзарб масалалар бўйича кўплаб ташаббуслар илгари сурилмоқда.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон етакчиси яхши қўшничилик сиёсатини илгари суриши ва қўллаб-қувватлаши натижасида яқин муносабатлар ўрнатилди, мамлакатлар ўртасидаги чегаралар билан боғлиқ кўп йиллик низолар бартараф қилинди.

Шу билан бирга минтақада икки томонлама алоқалар изчил ривожланиб бораётгани гувоҳмиз. Бизнес соҳасида тизимли ислоҳотлар амалга оширилаётгани, минтақадаги тадбиркорлик муҳити яхшиланаётганини кўряпмиз. Энг муҳими, фуқаролар ижтимоий фаровонлиги таъминламоқда.

Ўзбекистон қонунчилигида кўплаб ижобий ўзгаришлар юз бераётганидан ҳам хабарим бор. Бундай ислоҳотлар Ўзбекистонни дунё учун янада жозибадор қилишига шубҳа йўқ.

Яқинда Ўзбекистоннинг энг диққатга сазовор манзилларига эркин борилишини таъминлаш мақсадида АҚШ фуқаролари учун визани бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинганини алоҳида таъкидламоқчиман.

Ишончим комилки, Қўшма Штатлар фуқароларининг ажойиб мамлакатлар бўйлаб саёҳат қилишга қизиқиши ортиб боради.

Муҳаррама Пирматова тайёрлади. ЎзА