Ўзбекистон Маданияти ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Scala Arts & Heritage Publishers (Буюк Британия) нашриёти билан ҳамкорликда таниқли олим, археолог Эдвард Ртвеладзенинг “Марказий Осиё тамаддуни, давлатлари ва маданиятлари” номли китобининг янги нашри инглиз, француз ва япон тилларида чоп этилди.
Ўзбекистон Маданияти ва санъатни ривожлантириш жамғармаси матбуот хизмати хабар беришича, китобда қадим замонлардан то илк ўрта асрларгача бўлган даврни ўз ичига олган минтақамиз ва қўшни давлатларнинг бой тарихи баён этилган.
Мазкур асар кенг қамровли тадқиқот ва жонли тавсифни ифодалайди ҳамда Эдвард Васильевич Ртвеладзенинг бутун ҳаёти давомидаги машаққатли илмий иши натижаси ҳисобланади дейиш мумкин.
Билим ва маълумотлар мажмуасини умумлаштирган, таҳлил қилган ва оммалаштирган ҳолда Э.Ртвеладзе кенг жамоатчиликка Марказий Осиёнинг бой тарихи билан танишиш имконини тақдим этди.
Олимнинг ушбу асари ушбу йўналишда тадқиқот олиб бориш ва Париждаги Лувр музейида бўлиб ўтадиган мамлакатимиз тарихий ва маданий меросига бағишланган “Ўзбекистон воҳалари хазиналари. Карвон йўллари чорраҳасида” номли Ўзбекистон кўргазмасига тайёргарлик кўришда муҳим роль ўйнади.
Н.Усмонова, ЎзА