Футбол бўйича Европа чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичига ўтиш ўйинлари доирасида тўртта учрашув бўлиб ўтди.
Жумладан, плей-офф босқичининг илк ўйинида "Галатасарой" ўз майдонида "Ювентус" клубини 5:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. "Монако" ўз уйида “ПСЖ” жамоасига 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган бўлса, "Боруссия Дортмунд" ва "Аталанта" баҳси 2:0 ҳисобида якунланди.

Испаниянинг "Реал Мадрид" клуби Португалияда "Бенфика" билан тўқнаш келди ва 1:0 ҳисобида зафар қучди. Беллашувдаги ягона голга 50-дақиқада Винисиус муаллифлик қилди. Дарвоқе, ушбу голдан сўнг, икки клуб аъзолари ўртасида жанжал бошланди ва бу 8 дақиқа давом этди.
Мазкур жамоаларнинг жавоб ўйинлари 25 февраль куни бўлиб ўтади.

"Қорабоғ" – "Ньюкасл" ўртасидаги учрашув бугун 22:45 да старт олади. "Брюгге" – "Атлетико", "Будё-Глимт" – "Интер" ва "Олимпиакос" – "Байер" жамоалари тўқнашуви тунги соат 01:00 да бошланади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА