Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЕЧЛ: “ПСЖ” Лиссабонда, “Монако” Мадридда енгилди
10:03 / 2026-01-21

Футбол бўйича Европа чемпионлар лигасининг 7-тури доирасида бир қатор қизиқарли учрашувлар ўтказилди.

Жумладан, Европа чемпионлар лигасининг ушбу турида Норвегияга сафар қилган "Манчестер Сити" кутилмаганда "Будё-Глимт" томонидан 1:3 ҳисобида мағлуб этилди. Учрашувнинг 22 ва 24- дақиқаларида мезбонлар вакили Каспер Хог дублни расмийлаштирган бўлса, 58-дақиқада Ҳауге орадаги фарқни учтага етказди. Ушбу голдан 2 дақиқа ўтиб, Райан Шерки ҳисобни биттага қисқартирди.  

Дарвоқе, учрашувда ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ 90 дақиқа ўйнади ва унинг ҳаракатлари “Sofascore” нашри томонидан 6,2 баллга баҳоланди.

Милан шаҳрида ўтган “Интер” ҳамда “Арсенал” тўқнашувида ҳам мухлислар жами тўртта гол кўришга муваффақ бўлди. Гап шундаки, Артета шогирдлари “Интер” майдонига сафар қилиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва очколарини 21 тага етказиб, мусобақа жадвалидаги пешқадамлигини сақлаб қолди.  

Мадриднинг “Реал” клуби “Монако” жамоасига қарши ўтган ўйинда йирик ғалабага эришди. Жумладан, “Қироллик клуби” учрашувда йирик 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа Арбелоа шогирдлари ушбу ғалабадан кейин очколари сонини 15 тага етказиб, турнир жадвалида иккинчи ўринга кўтарилиб олди.

Лиссабоннинг "Спортинг" жамоаси ўз майдонида мусобақанинг амалдаги ғолиби “ПСЖ”ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Шунингдек, мазкур турда "Вильярреал" – "Аякс" 1:2, "Копенгаген" – "Наполи" 1:1, "Олимпиакос" – "Байер" 2:0 ва "Тоттенҳэм" – "Боруссия Дортмунд" 2:0 ҳисоби қайд этилди.  

Бугун 7-тур доирасида қуйидаги учрашувлар бўлиб ўтади:

22:45 - "Қорабоғ" – "Франкфурт А";

22:45 - "Галатасарой" – "Атлетико Мадрид";

01:00 - "Славия Прага" – "Барселона";

01:00 - "Марсел" – "Ливерпуль";

01:00 - "Ньюкасл" – "ПСВ";

01:00 - "Ювентус" – "Бенфика";

01:00 - "Бавария" – "Юнион";

01:00 - "Челси" – "Пафос";

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА