Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЕЧЛ: Плей-офф баҳслари бошланмоқда
10:06 / 2026-02-17

Бугун ва эртага Европа чемпионлар лигаси мусобақасининг 1/8 финал босқичига ўтиш ўйинлари ўтказилади.

Плей-офф босқичини "Галатасарой" – "Ювентус" ўртасидаги ўйин бошлаб беради. Мазкур тўқнашув мамлакатимиз вақти билан бугун соат 22:45 да старт олади. Тунги соат 01:00 да "Монако" – "ПСЖ", "Боруссия Д" – "Аталанта", "Бенфика" – "Реал Мадрид" клублари ўртасидаги учрашувлар старт олади.

Шунингдек, эртага соат 22:45 да "Қорабоғ" – "Ньюкасл" ўйинига гувоҳ бўлсак, "Брюгге" – "Атлетико", "Будё-Глимт" – "Интер" ва "Олимпиакос" – "Байер" жамоалари тўқнашуви тунги соат 01:00 да бошланади.

Ушбу жамоаларнинг ўзаро жавоб ўйинлари 24–25 февраль кунлари ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг 1/8 финалига «Арсенал», «Бавария», «Ливерпуль», «Тоттенҳэм», «Барселона», «Челси», «Спортинг» ҳамда «Манчестер Сити» жамоалари тўғридан-тўғри йўл олган эди. Юқоридаги плей-офф иштирокчилари орасидан икки ўйин натижасига кўра ғолиб бўлган жамоалар ушбу клубларга қарши чорак финал остонасида тўқнаш келади.

Дарвоқе, Европа чемпионлар лигаси финали 2026 йил 30 май куни Венгрия пойтахти Будапешт шаҳридаги «Пушкаш Арена» стадионида ўтказилади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА