French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЕЧЛ: Бугун иккинчи тур учрашувларига старт берилади
14:59 / 2025-09-30

Футбол мухлислари интиқиб кутаётган Европа чемпионлар лигасининг умумий гуруҳ босқичи 2-тур учрашувлари бугун старт олади.

Иккинчи тур доирасида Қозоғистоннинг «Қайрат» клуби ўз майдонида «Реал Мадрид»га қарши баҳс олиб боради. Учрашув мамлакатимиз вақти билан соат 21:45 да бошланади. Шу вақтда яна бир баҳс — «Аталанта» ҳамда «Брюгге» жамоалари ўртасидаги ўйин ҳам бўлиб ўтади.

Қолган беллашувлар соат 23:59 да старт олади. Унда «Атлетико Мадрид» – «Айнтрахт Франкфурт», «Челси» – «Бенфика», «Интер» – «Славия Прага», «Будё-Глимт» – «Тоттенхэм Хотспур», «Галатасарай» – «Ливерпуль», «Марсель» – «Аякс» ва «Пафос» – «Бавария» ўйинлари ташкил этилади.

Эртага, 1 октябрь куни «Қарабоғ» – «Копенгаген» ҳамда «Юнион Сен-Жилуаз» – «Ньюкасл Юнайтед» учрашувлари соат 21:45 да бошланади. Тунда эса «Арсенал» – «Олимпиакос», «Монако» – «Манчестер Сити», «Байер Леверкузен» – «ПСВ Эйндховен», «Боруссия Дортмунд» – «Атлетик Бильбао», «Барселона» – «ПСЖ», «Наполи» – «Спортинг» ҳамда «Вильярреал» – «Ювентус» баҳслари бўлиб ўтади.

Дарвоқе, бу турнинг марказий учрашуви шубҳасиз «Барселона» – «ПСЖ» ўйини. Бироқ, «Челси» – «Бенфика» баҳси ҳам қолган ўйинларга нисбатан алоҳида қизиқиш уйғотиши шубҳасиз.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА