Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЕЧЛ: Бензема «Реала»га, Роналду эса «Ювентус»га ёрдам бера олмади
17:10 / 2020-08-08

Кеча Европанинг бир неча шаҳарларида пандемия сабаб тўхтаб қолган Чемпионлар лигаси ҳамда Европа лигасининг бир қатор ўйинлари бўлиб ўтди.


Кеча Европанинг бир неча шаҳарларида пандемия сабаб тўхтаб қолган Чемпионлар лигаси ҳамда Европа лигасининг бир қатор ўйинлари бўлиб ўтди.

Эътиборли жиҳати, таркиб жиҳатдан дунёнинг энг кучли клубларидан ҳисобланган «Реал» ва «Ювентус» клублари мусобақани чорак финалдаёқ тўхтатишга мажбур бўлишди.

«Манчестер Сити» Гвардиола қўли остида Мадриднинг «Реал» клубини ҳар иккала ўйинда ҳам бир хил – 2:1 ҳисобларида мағлуб этган ҳолда Европа чемпионлари лигасидан чиқариб юборди. Статистикага мурожаат қилганда Гвардиола мураббийлик фаолияти давомида «қироллик клуби»ни 11-маротаба таслим этди. «Қаймоқранглилар» қаторасига иккинчи йилда ЕЧЛни 1/8 финал босқичида тарк этди. Ўтган йили «қироллик клуби»ни «Аякс» мусобақадан чиқариб юборган эди. Унгача мадридликлар кетма-кет 3 йил чемпионлар лигаси ғолиби бўлган.

«Ювентус» ва «Лион» ўртасидаги жавоб ўйинида «Юве» «Лион» устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Аммо сафарда киритилган тўп Францийа клубини кейинги босқичга олиб чиқди.

Энди мусобақанинг чорак финалида айнан шу жамоалар, «Реал»ни мусобақадан чиқариб юборган «Манчестер Сити» ва Роналдуни томошабинлар қаторига «михлаган» «Лион» клублари ўзаро куч синашишади.

Чемпионлар Лигаси - 2019-2020. 1/8 финал. Жавоб ўйинлари

«МАНЧEСТEР СИТИ» – «РEАЛ МАДРИД» - 2:1

Голлар: Стерлинг (9), Габриел Жезус (68) – Бензема (28)

«Манчестер Сити»: Эдерсон, Жоау Канселу, Уокер, Лапорт, Фернандинё, де Брюйне, Родри Эрнандес (Отаменди, 89), Фоден (Бернарду Силва, 67), Гюндоган, Стерлинг (Силва, 81), Габриел Жезус.

«Реал Мадрид»: Куртуа, Карвахал (Васкес, 83), Милитао, Варан, Менди, Кроос, Каземиро, Родриго (Асенсио, 61), Модрич (Валверде, 83), Азар (Ёвич, 83), Бензема.

Огоҳлантириш: Модрич (81).

Биринчи ўйин: 2:1

ЮВEНТУС – ЛИОН - 2:1

Голлар: Роналду (43, пенальти, 60) – Депай (13, пенальти).

«Ювентус»: Шесни, Бонуччи, де Лигт, Алекс Сандро, Рабё, Куадрадо (Данило, 70), Бентанкур, Пянич (Ремзи, 60), Бернардески (Дибала 70, Оливери 84)), Игуаин, Роналду.

«Лион»: Антони Лопеш, Денаер (Андерсен, 61), Марсело, Марсал, Дюбуа (Тете, 90+1), Ауар (Мендес, 90+1), Какере, Бруно Гимараэш, Корне, Токо-Экамби (Рейне, 67), Депай (Дембеле, 67).

Огоҳлантиришлар: Куадрадо (31), Бентанкур (44) - Ауар (19), Дюбуа (38), Депай (42), Лопеш (76), Корне (79), Какере (87), Марсал (89).

Биринчи ўйин: 0:1

Бунгача ПСЖ «Боруссия-Д»ни, «Атлетико-М» «Ливерпул»ни, «Аталанта» «Валенция»ни, «РБ Лейпсиг» «Тоттенхем»ни икки ўйин натижасига кўра мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўлланма олган.

Бугун нимчорак финалнинг сўнгги икки ўйини ўтказилади. Унда «Бавария» «Челси»ни (биринчи ўйин 3:0) ҳамда «Барселона» «Наполи»ни (биринчи ўйин 1:1) қабул қилади. Ҳар иккала учрашувда ҳам майдон эгаларининг имкониятлари юқори баҳоланмоқда.

Чорак финал иштирокчилари:

1. «Манчестер Сити» – «Лион» (ўйин 15 август)
2. «Барселона» – «Наполи» ғолиби - «Бавария» – Челси” ғолиби ( ўйин 14 август)
3. «Лейпсиг» – «Атлетико М» (ўйин 13 август)
4. «Аталанта» – ПСЖ (ўйин 12 август)

Ярим финалда куч синашадилар:

№3 ғолиби - №4 ғолиби (ўйин 18 август)
№1 ғолиби - №2 ғолиби (ўйин (19 август)

Финал. 23 август.