French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЕЧЛ: "Бавария", "Арсенал" ва "Интер" мағлубиятсиз одимламоқда
11:58 / 2025-11-06

Футбол бўйича Европа чемпионлар лигаси умумий босқичининг 4-тур учрашувлари ҳам ўз ниҳоясига етди.

Ушбу турда "Брюгге" ўз уйида "Барселона" билан 3:3 ҳисобида дуранг қайд этган бўлса, "Қорабоғ" ва "Челси" жамоалари баҳси 2:2 ҳисобида якунланди. "Манчестер Сити" жамоаси эса "Боруссия Дортмунд" клубини қабул қилиб, 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Афсуски, ушбу ўйинда ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов захирада қолди.

Шунингдек, 4-турда "Пафос" – "Вильярреал" 1:0, "Интер" – "Қайрат" 2:1, "Бенфика" – "Байер" 0:1, "Ньюкасл" – "Атлетик" 2:0, "Аякс" – "Галатасарой" 0:3, "Марсел" – "Аталанта" 0:1 ҳисоблари қайд этилди.

Шу тариқа, 4-турдан сўнг умумий турнир жадвалида "Бавария", "Арсенал" ва "Интер" клублари 12 очко жамғарган ҳолда кучли учликдан ўрин олган бўлса, "Манчестер Сити" 10 очко билан тўртинчи ўринда бормоқда.

"ПСЖ" , "Ньюкасл", "Реал Мадрид", "Ливерпуль" ва "Галатасарой" жамоалари 3 та ғалаба ва бир мағлубият эвазига очколарини 9 тага етказиб олди ва 5-9 ўринлардан жой олди. "Тоттенхэм" эса 8 очко билан 10-поғонада бормоқда.

Ҳисобида 7 очко бўлган "Барселона", "Челси", "Спортинг", "Боруссия Дортмунд", "Қорабоғ", "Аталанта" жадвалнинг 11-16 ўринларига тақсимланди. "Атлетико Мадрид" 6 очкога эга бўлиб, 17-ўрин эгасига айланди. "ПСВ", "Монако", "Пафос" ва "Байер" эса бир хил 5 очко жамғариб, 18-21-поғоналарига жойлашган.

ЕЧЛ учрашувларини бироз муваффақиятсиз ўтказаётган "Брюгге", "Айнтрахт Франкфурт", "Наполи" 4,  "Марсель", "Ювентус", "Атлетик" ва "Юнион" клублари 3 очко билан 22-28-ўринлардан жой олган. Ўтган тур давомида икки бор дуранг ва мағлубиятга учраган "Будё-Глимт", "Славия Прага" ва "Олимпиакос" 2 очко билан 29-30, ҳисобида бор-йўғи 1 очко бўлган "Вильярреал", "Копенгаген" ҳамда "Қайрат" 31-34 поғоналарда қайд этилган бўлса, "Бенфика" ва "Аякс" очкосиз қолган ҳолда энг қуйи ўринларга жойлашган.

Европа чемпионлар лигасининг умумий босқич 5-тур ўйинлари 25-26 ноябрь кунлари бўлиб ўтади. Унда қуйидаги баҳсларга гувоҳ бўламиз:

25 ноябрь:  

"Галатасарой" — "Юнион", "Аякс" — "Бенфика", "Челси" — "Барселона", "Наполи" — "Қарабоғ", "Славия Прага" — "Атлетик", "Марсель" — "Ньюкасл", "Манчестер Сити" — "Байер", "Будё-Глимт" — "Ювентус", "Боруссия Д" — "Вильярреал".  

26 ноябрь:

"Копенгаген" — "Қайрат", "Пафос" — "Монако", "Олимпиакос" — "Реал Мадрид", "Ливерпуль" — "ПСВ", "ПСЖ" — "Тоттенхэм", "Атлетико Мадрид" — "Интер", "Айнтрахт Франкфурт" — "Аталанта", "Спортинг" — "Брюгге", "Арсенал" — "Бавария".

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА