English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЕЧЛ: Абдуқодир Ҳусанов жамоаси "Байер" клубини қабул қилади
10:27 / 2025-11-25

Футбол бўйича Европа Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи 5-тур баҳслари старт олмоқда.

Кўҳна қитъанинг номдор 36 клуби рақобатлашаётган ушбу мусобақанинг навбатдаги турида бир қатор қизиқарли учрашувлар ўтказилади. Мамлакатимиз вақти билан соат 22:45 да “Аякс” – “Бенфика” ва “Галатасарой” – “Юнион” жамоалари ўртасидаги ўйин ташкил этилади.  

Турнинг марказий баҳсларидан бири “Челси” ва “Барселона” клублари ўртасида бўлиб ўтади. Ушбу учрашув Тошкент вақти билан соат 01:00 да старт олади. Шунингдек, бу баҳс билан бирга “Манчестер Сити” – “Байер”, “Будё-Глимт” – “Ювентус”, “Наполи” – “Қорабоғ”, “Боруссия Д” – “Вильярреал”, “Марсель” – “Ньюкасл” ва “Славия Прага” – “Атлетик” тўқнашувлари ҳам ўтказилади.  

Дарвоқе, “Манчестер Сити” – “Байер” клублари ўртасидаги ўйин ўзбек футбол мухлислари учун алоҳида аҳамиятга эга. Сабаби, футбол мухлислари охирги ўйинларда майдонга тушмаётган ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов бугунги учрашувда майдонга тушишидан умидвор .  

Маълумот ўрнида: эртага, 26 ноябрь куни "Копенгаген" — "Қайрат", "Пафос" — "Монако", "Олимпиакос" — "Реал Мадрид", "Ливерпуль" — "ПСВ", "ПСЖ" — "Тоттенхэм", "Атлетико Мадрид" — "Интер", "Айнтрахт Франкфурт" — "Аталанта", "Спортинг" — "Брюгге", "Арсенал" — "Бавария" учрашувларига гувоҳ бўламиз.  

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА