Чемпионлар лигаси 1-тур учрашувлари доирасида чоршанба оқшомидаги ўйинлар якунланди. Дастлаб "Олимпиакос" — "Пафос", "Славия" — "Будё-Глимт" ўйинлари бўлиб ўтди.

Олимпиакос 0:0 Пафос
Бу йил бир асрлик тўйини нишонлаётган Юнонистоннинг энг номдор жамоаси "Олимпиакос" ўз уйида камтар "Пафос" жамоаси устидан ғалаба қозона олмади. Нурсиз дуранг. Бу натижа шундоқ ҳам плей-офф баҳсларига чиқиш имконияти паст баҳоланаётган "Олимпиакос" деярли нолга туширди. Олдинда кучли рақиблар кутиб турибди
Славия 2:0 Будё-Глимт
Прага шаҳрида бўлиб ўтган ўйинда Азиз Ибрагимов собиқ жамоаси муоммасиз ғалаба қозониши кутилган эди. Аслида ҳам ўйин чехлар учун яхши бошланди. "Славия" ҳужумчиси Юсуф Мбожининг 23 чи дақиқада ҳисобни очди. Кейин 74 чи дақиқадан дубл қайд этиб ҳисобни 2:0га етказди. Муаммолар шундан кейин бошланди. Норвегия жамоаси 78 чи дақиқада Даниэл Басси голи эвазига ҳисобни қисқартирди. Ўйиннинг сўнгги дақиқада Сондре Фетнинг голи эвазига дурангга эришди.

Бавария – Челси 3:1
Мюнхенликлар жаҳон чемпионлари "Челси" устидан ишончли ғалабага эришди. Ўйиннинг 20 чи дақиқасида лондонликлар ҳимоячиси Чалоба ўз дарвозасига гол киритиб қўйди. 27 чи дақиқада Ҳарри Кейн пеналтини аниқ амалга ошириб ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Орадан икки дақиқа ўтиб Коул Пальмер ҳисобни қисқартирди. Иккинчи таймнинг 63 чи дақиқасида Ҳарри ушбу ўйинда дубл қайд этиб, Жаҳон Чемпионлари учун ушбу ўйинда "нон" йўқлигини исботлаб берди.

Ливерпул 3:2 Атлетико
"Ливерпул" ушбу мавсумда 5 ўйин ўтказиб, 5 ғалаба ғалабага эришди. 3 ўйинда ғалабани 90+ урилган голлар ҳисобида қўлга киритди. 2 ўйинда 80+ урилган гол эвазига. 3 ўйинда "Ливерпул" 2:0 ҳисобидаги устунликни қўлдан чиқариб, лекин якунда барибир вазиятни тўғрилади. Жумладан кечаги "Атлетико"га қарши ўйинда. Робертсон ва Муҳаммад Салоҳнинг 4 чи ва 6 чи дақиқаларда киритган голидан кейин АПЛ чемпионларини ушбу ўйинда ортиқча босимсиз ғалабага эришади деб тахмин қилиш мумкин эди. Аммо бундай бўлмади. Симеоне шогирдлари 45 чи ва 81 чи дақиқаларда Лорентенинг голлари эвазига ўйинда бурилиш ясади. Юқорида таъкидлаганимиздек Арне Слот шогирдлари ўйиннинг охирида барибир ғалабани илиб кетмоқда. Виржил ван Дейк 90+2 да гол киритиб, "Ливерпул"га ЕЧЛ 1-тур ўйинида 3 очко келтирди. Мағлубиятни қабул қила олмаган Мадридликлар мураббийи Сиеоне қизил карточка олиб майдонни тарк этди.

ПСЖ — Аталанта 4:0
ЕЧЛнинг амалдаги чемпиони ПСЖ "Аталанта" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Маркинос, Кварацхелия, Мендеш ва Рамушлар ўз ҳисобларига гол ёзиб қўйди. Барколя 44 чи дақиқада пеналтидан фойдалана олмади. Икки ўйиндирки Луис Энрике ўз жамоаси ўйинини медиа трибунада кўришни бошлаяпти. Кейин пастга тушяпти. Дастлаб бу жароҳати билан боғлиқ эҳтиёт чораси деб ҳисобланаётганди. Ўзи эса бошқа спорт турида шундай ёндашувни кўрганини айтди. Медиа трибуна одатда юқорироқда бўлади ва у ерда ўйин кафтдек кўринади.

Аякс 0:2 Интер
Миланликлар ички чемпионатда "Ювентус"дан олинган аламли мағлубиятдан сўнг ушбу ўйинда ютқазиши мумкин эмасди. Тюрамнинг 42, 47 чи дақиқаларда киритган голлари эвазига Амстердамдан 3 очко билан қайтишадиган бўлишди.
Бугун ҳам ЕЧЛ 1-тур ўйинлари давом этади. Ўзбекистонлик футбол мухлислари учун муҳим ўйин, Абдуқодир Ҳусанов жамоаси "Манчестер Сити" ўз уйида Италия чемпиони "Наполи"ни қабул қилади. Олмаота шаҳрининг "Қайрат" жамоаси ЕЧЛ гуруҳ босқичидаги илк ўйинини Португалияда "Спортинг"га қарши ўтказади. Ундан ташқари "Брюгге" — "Монако", "Копенҳаген" — "Байер", "Нюкасл" — "Барселона", "Айнтрахт" — "Галатасарой" ўйинлари ҳам бор.
Жамолиддин Бобожонов, ЎзА