Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди
17:12 / 2020-05-26

– Шундай улуғ кунда давлат раҳбари томонидан яратилган имкониятдан баҳраманд бўлганимдан хурсандман, – дейди Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Г.Рамазонова.


Рамазон ҳайити муносабати билан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Когон шаҳар бўлимида ҳудудда яшовчи кам таъминланган, ижтимоий кўмакка муҳтож хотин-қизлардан 22 нафарига Бухоро вилояти Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан 1 миллион сўмлик пул маблағи туширилган пластик карточкалар эгаларига топширилди.

– Шундай улуғ кунда давлат раҳбари томонидан яратилган имкониятдан баҳраманд бўлганимдан хурсандман, – дейди Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Г.Рамазонова. – Бунинг учун юртбошимиздан миннатдорман. Кам таьминланган ва ижтимоий кўмакка муҳтож хотин-қизларга кўрсатилган бундай кўмак биз инсонларни янада руҳлантирди. Бизнинг давлатимизда ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмаётганлигига яна бир бор амин бўлдим.

Дарҳақиқат, давлат эътиборидаги аёлларни қўллаб-қувватлаш, уларга моддий ёрдам кўрсатиш борасида олиб борилаётган ишларнинг натижаси ўлароқ, когонлик хотин-қизлар ҳукуматимиз томонидан олиб бораётган эзгу ишлар, халққа кўрсатилаётган эътибордан жуда мамнун.

Арабхона МФЙда яшовчи фуқаро Н.Қодирова, Зиёкор МФЙда яшовчи фуқаро Н.Тошева ва Адолат МФЙ фуқароси Г.Емельяновалар кўрсатилаётган кўмаклар ва бугунги моддий ёрдам учун шукроналик келтирди. Мамлакатимизда бу синовли кунлар тезда бартараф этилиб, яхши фаровон кунларимиз қайтиши учун дуо қилди.