Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“E-XSUD”: маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар электрон юборилади
09:57 / 2022-08-04

Навоий вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати ташаббуси билан “Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиш ҳамда ўсимликлар карантини объектларига қарши курашишга доир қоидаларни бузишга оид ишларни судда кўриб чиқиш амалиёти, мавжуд муаммолар ва истиқболдаги вазифалар” мавзусида семинар ташкил қилинди.

Сўнгги йилларда автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолияти билан боғлиқ қатор қонун нормаларига ўзгартиришлар киритилмоқда. Шунингдек, ўсимликлар карантини объектларига ва бошқа зарарли организмларга қарши курашишга доир фитосанитария талабларини (чораларини) ҳамда бошқа қоидаларни бузиш билан боғлиқ ишлар сони ошмоқда.

Семинарда судларда мазкур тоифадаги ишларни кўриш статистикаси ҳамда амалиётда мавжуд муаммолар юзасидан маърузалар тингланди.

– Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1763-моддасида автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиш - фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти баравари миқдорида, мансабдор шахсларга эса - ўттиз баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши қайд этилган, – деди вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Абдуманнон Шайдоев. – Шунингдек, ушбу Кодекснинг 107-моддаси 1-қисмига кўра, ўсимликлар карантини объектларига ва бошқа зарарли организмларга қарши курашишга доир фитосанитария талаблари, бошқа қоидаларни карантин остидаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, қайта ишлаш, реализация қилиш ва йўқ қилиш чоғида бузиш - фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.

Семинарда суриштирув органи томонидан мазкур тоифадаги ишлар юзасидан маъмурий материалларни расмийлаштириш, ҳуқуқбузарларнинг ҳаракатларини малакалаш, ишларни белгиланган тартибда ва муддатларда судга тақдим этиш, уларни судда кўриб чиқиш тартиби, амалиётда мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан фикр алмашилди.

Тадбир сўнгида суриштирув органлари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни республика суд тизимида жорий этилган “E-XSUD” электрон ахборот дастури орқали электрон тартибда юборилиши, судлар ишларини тарафлар иштирокида ушбу электрон тарзда илова қилинган ҳужжатлар асосида кўриб чиқилишига келишиб олинди.

А.Бўриев, ЎзА