Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эҳтиёжманд оилаларга “Саховат ва кўмак” қутилари топширилди
12:27 / 2020-05-01

Муқаддас Рамазон ойида бундай хайр-саховат тадбирларининг янада кенг қулоч ёйгани халқимизнинг меҳр-оқибати, муруввати ва савобталаблиги ифодасидир.


Давлат раҳбарининг ташаббуси билан ташкил этилган халқимизнинг бағрикенглиги ва инсонпарварлиги намунаси сифатида шаклланган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати Бухоро вилояти Ромитан туманида ҳам қўллаб-қувватланиб келинмоқда.

Туман ҳокими Х.Тоҳиров ва сектор раҳбарлари томонидан ҳудуддаги саховатпеша тадбиркорларни жалб қилган ҳолда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига кундалик зарур озиқ-овқат маҳсулотлари, тиббий антисептик воситалар ва ниқоблар тарқатилмоқда.

Тумандаги “Самосий” МФЙ да истиқомат қилаётган 13 та эҳтиёжманд оиланинг элликдан ортиқ, “Тошработ” МФЙ даги 9 та оиланинг қирққа яқин, “Бобур” МФЙ нинг 20 та камхарж оиласида яшаётган олтмишдан ортиқ, “Боғитуркон” МФЙ даги 6 та оиланинг 20 нафардан зиёд, “Шўрча” МФЙ нинг 10 та оиласидаги 31 нафар эҳтиёжманд фуқаролар ана шундай саховатпеша инсонларнинг кўмагидан баҳраманд бўлди.

Муқаддас Рамазон ойида бундай хайр-саховат тадбирларининг янада кенг қулоч ёйгани халқимизнинг меҳр-оқибати, муруввати ва савобталаблиги ифодасидир.