English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам кўрсатилди
15:20 / 2020-08-03

Бухоро вилоятида Қурбон ҳайити кунлари эҳтиёжманд оилаларга жами 10 миллиард сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди.


Бухоро вилоятида Қурбон ҳайити кунлари эҳтиёжманд оилаларга жами 10 миллиард сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди.

Вилоят бўйича 13 минг 544 нафар кам даромадли, «Темир дафтар»га киритилган, пандемия сабабли даромадидан айрилган, эҳтиёжманд оиланинг 50 минг нафар аъзосига 200 минг сўмдан, жами 10 миллиард сўм моддий ёрдам пули ажратилди. Ушбу бир марталик ёрдам пули ҳамда бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармон ҳудуддаги сектор раҳбарлари бошчилигида ўз эгаларига етказилди.

photo_2020-08-03_12-39-55.jpg

– Давлатимиз томонидан бизга кўрсатилган ғамхўрликдан миннатдормиз, – дейди Қоракўл туманида яшовчи I гуруҳ ногирони Н.Болтаев. – Бугунги синовли кунлар ортда қолиб, Ҳайит айёмини ва бошқа байрамларни аввалгидек катта тантана билан, тинчлик омонликда нишонлаш насиб этсин.