English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“E-qaror” электрон тизими ҳокимият фаолияти шаффофлигини таъминлайди
20:10 / 2021-05-19

Жиззахда Адлия вазирлигининг ҳокимликларда қарорларни “E-qaror” электрон тизими орқали қабул қилишни ташкил этишга кўмаклашиш бўйича тузилган ишчи гуруҳи томонидан ўқув семинари ташкил этилди.

Барча ҳокимликларда "E-qaror" электрон тизимининг жорий этилиши фуқароларнинг маҳаллий норма ижодкорлиги жараёнида фаол иштирокини таъминлаш, шаффофлик, адолатни қарор топтиришда, коррупциянинг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга бўлиши кутилмоқда.

Ўқув семинарида ҳокимликларнинг соҳага алоқадор барча мутахассислари иштирок этди. Унда ишчи гуруҳ аъзолари томонидан электрон тизимдан фойдаланиш, унинг афзалликлари ҳақида батафсил тушунтириш берилди.

Семинар давомида Жиззах вилоят ҳокимининг қарори илк маротаба мазкур электрон тизим орқали имзоланиб қабул қилинди. Бу иш семинар иштирокчилари, жамоатчилик иштирокида амалга оширилди.

Шаҳар, туман ҳокимлари учун бу жараён маҳорат дарси вазифасини ҳам ўтади, дейиш мумкин.

Т.Бекназаров, ЎзА