Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Е-ижара”да 32 мингдан ортиқ ижара шартномаси рўйхатга олинди
15:20 / 2022-02-11

“Е-ижара” хизмати жисмоний ва юридик шахсларга кўчмас мулкни ижарага бериш шартномаларини солиқ органларида масофадан туриб рўйхатдан ўтказиш имконини беради.

Мазкур тизим жорий этилгунга қадар юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқи ёки ижара шартномалари асосида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш жойи тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлмагани туфайли товарларнинг назоратсиз ҳаракатланиши ва ноқонуний тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи субъектларга айни муддао бўлган. Натижада солиқ назорати тадбирларини амалга ошириш қийинлашган.

Ҳозир хизматлар содда ва фойдаланиш учун қулай. Тизимга ЭРИ калити ёрдамида кириш мумкин. Кадастр рақами кўрсатилгач, кўчмас мулк объекти ҳақидаги маълумотлар автоматик равишда юкланади.

Бугунга қадар, Тошкент вилояти давлат солиқ органларида 32 минг 705 та ижара шартномаси рўйхатга олинган. Шундан юридик шахслар ўртасида тузилган ижара шартномалари – 19 минг 170 та, юридик ва жисмоний шахслар ўртасида тузилган ижара шартномалари – 2 минг 975 та, жисмоний шахслар ўртасида тузилган ижара шартномалари – 4 минг 419 та жисмоний ва юридик шахслар ўртасида тузилган шартномалари – 6 минг 141 та.

Айни пайтда қолган юридик ва жисмоний шахслар билан Е-ижара дастури орқали шартнома тузиш мақсадида Тошкент вилояти давлат солиқ органлари ходимлари томонидан мунтазам равишда тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

А.Мусаев, ЎзА