Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“E-ijro auksion” да ғолиб бўлган тадбиркорга мулки олиб берилди
11:21 / 2021-06-06

Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги “Шер Газ Авто” масъулияти чекланган жамияти раҳбари жорий йилнинг 16 апрелида “E-ijro auksion” ягона электрон савдо майдончасида “пахта қабул қилиш маскани”, деб номланган А-литердаги 3 қаватли маъмурий бино учун ўтказилган электрон онлайн-аукционда ғолиб бўлган. Шундан сўнг тадбиркор мулк учун 1 250 000 000 сўм пулни тўлиқ тўлаб берган.

Маъмурий бинога эгалик қилиш учун Мажбурий ижро бюроси Шеробод тумани бўлимига бир неча марта оғзаки ва ёзма мурожаат этганига қарамай мулкни олишда суньий тўсиқларга дуч келган. Мазкур масалада ёрдам сўраб, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субьектларининг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Сурхондарё вилояти бўлимига мурожаат этди.

Мажбурий ижро бюроси Шеробод тумани бўлими мутасаддиси Сирожиддин Ашуров (исм-шариф ўзгартирилди) бу ҳаракати билан мулкдорнинг ҳуқуқини бузиш йўли билан тадбиркорлик фаолиятига тўсиқинлик қилгани аниқланиб, унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Ушбу ҳолат бўйича тўпланган маъмурий иш жиноят ишлари бўйича Шеробод тумани судида кўриб чиқилди.

Очиқ суд мажлисида “Шер Газ Авто” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субьектларининг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Сурхондарё вилояти бўлимига мурожаат этгач, маъмурий бино 8 иш кунида тадбиркорга олиб берилганини маълум қилиб, айни пайтда МИБ мутасаддиларига даъвоси йўқлигини баён этди. МИБ мутасаддиси ҳам айбини тан олиб, аукцион ғолибига мулкни қонунда белгиланган уч иш куни ўрнига 8 кунда расмийлаштириб берганини айтиб, суддан енгиллик беришни сўради.

Тарафларнинг фикр-мулоҳазаларини атрофлича тинглаган суд Мажбурий ижро бюроси Шеробод тумани бўлими мутасаддиси Сирожиддин Ашуровнинг ҳаракатларида маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилганини аниқлади. Бироқ, жабрланувчининг даъвоси йўқлиги, С.Ашуровнинг қилмишидан чин пушаймонлиги ва бошқа енгиллаштирувчи ҳолатларни эътиборга олиб, унга нисбатан жарима жазоси тайинлади.

Шавкат Яхшиқулов,

Ўзбекистон Республикаси Президенти

ҳузуридаги тадбиркорлик субьектларининг ҳуқуқларини

ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича

вакил девонининг Сурхондарё вилояти бош инспектори