Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
e-auksion.uz: ер қаъри участкалари 199 млрд. сўмга сотилди
15:52 / 2020-12-01

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 июндаги «Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 403-сонли қарорига мувофиқ стратегик турдаги фойдали қазилма участкалари “E-IJRO AUKSION” электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилган эди.

Жорий йилнинг 30 ноябрь куни "E-IJRO AUKSION" электрон савдо майдончасида жами бошланғич нархи 6,7 млрд. сўмлик 22 та стратегик ва норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер участкалари учун қизғин онлайн-аукционлар ўтказилди. Олтин, мис, марганец, нодир металлар ва бошқа фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкалари учун савдоларда 152 нафар иштирокчи қатнашиб, онлайн савдолар натижасида мулкларни 198,9 млрд. сўмга реализация қилишга эришилди.

Жумладан,

1. Навоий вилояти ҳудудида жойлашган бошланғич нархи 223 млн. сўмлик Бозгул ер қаъри участкаси (олтин) учун 56,9 млрд. сўм нарх тасдиқланди.

2. Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жойлашган бошланғич нархи 2,9 млрд. сўмлик Урусай ер қаъри участкаси (олтин) учун 19,6 млрд. сўм нарх тасдиқланди.

Ушбу ер қаъри участкалари учун ўтказилган аукцион савдоларининг ғолиблари 10 кун ичида маблағни тўлиқ тўлаши талаб этилади. Шунингдек, мулкнинг сотилишидан келиб тушган маблағнинг деярли 100 фоизи (198,8 млрд. сўм) Вазирлар Маҳкамаси қарорига асосан Давлат бюджетига ўтказилиши белгиланган.

Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги «Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК PR-хизмати