Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дзюдочиларимизнинг навбатдаги муваффақиятлари
10:38 / 2025-09-14

Индонезиянинг Жакарта шаҳрида ўтказилаётган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг биринчи кунги баҳсларида йигитлар ўртасида -60, -66, 73 кг., қизлар ўртасида эса -48, -52, -57 ва -63 кг. вазн тоифаларида ғолиб ҳамда совриндорлар аниқланди.

Қувонарлиси, финал дастурида татамига чиққан Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг 11 дзюдочисидан 9 нафари якунда шоҳсупага кўтарилди. Сўғдиёна Рафкатова, Самариддин Қўчқоров ва Дилшодбек Ҳамроев ўз вазнларида Осиё чемпиони бўлди.  

Финалга қадар барча рақибларини енгган Райҳона Маматова, Нигина Сапарбоева ҳамда Бунёд Сафаров кумуш медали билан тақдирланган бўлса, Севинч Муродова, Моҳинур Аллаберганова ва Муҳриддин Маъруфов бронза медалига эга чиқди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА