Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дзюдочиларимиз "Португалия – 2024 Гран-при” да иштирок этмоқда
10:24 / 2024-01-26

Бугун, 26 январь куни дзюдо бўйича йилнинг илк нуфузли мусобақаси – “Португалия – 2024 Гран-при” халқаро турнири бошланади.

Париж – 2024 Олимпия ўйинларининг рейтинг очколарини тақдим этадиган ушбу нуфузли мусобақада 90 мамлакатнинг 624 нафар спортчиси қатори юртимизнинг истеъдодли дзюдочилари ҳам баҳсларда иштирок этишга ҳозирланмоқда.  

Халқаро турнир дастурига мувофиқ, бугун беллашувларда енгил вазн тоифасидаги спортчилар ўртасида ғолиб ва совриндорлар аниқланади.

Кун давомида “Португалия-2024 Гран-при” баҳсларида терма жамоамиз аъзоларидан 60 килограммда Дилшод Баратов, 66 килограммда Муҳриддин Тиловов татамига чиқса, қизларимиздан 48 килограммда Ҳалима Қурбонова, 52 килограммда Диёра Келдиёрова ва Сита Қадамбоева, 57 килограммда Шукуржон Аминова совринли ўринлар учун кураш олиб боришади.

Халқаро турнир мусобақалари 28 январга қадар давом этади.

 

Т. Рўзиев, ЎзА