Дзюдочиларимиз Осиё кубогида 15 та медалли бўлди
Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида дзюдо бўйича ёшлар ўртасида бошланган Осиё кубогида мамлакатимиз спортчилари муносиб натижаларни қайд этмоқда.
Мусобақада Осиё-Океания қитъасининг саккиз давлатидан спортчилар совринли ўринларга даъвогарлик қилмоқда.
Тоҳир Файзиев мураббийлигидаги дзюдочиларимиз биринчи кунги беллашувларда 15 та медални қўлга киритди.

Терма жамоамиз аъзоларидан Адиба Кенжаева, Сарвиноз Абдусаматова, Наргиза Дўстмаматова, Дилшод Каримов ва Умрзоқ Қурбонмуротов ўз вазн тоифаларида чемпионлик шоҳсупасига кўтарилган бўлса, Амирхон Низомиддинов, Умида Қўлдошева, Гулмира Холмурзаева, Сабина Азаматова, Темурбек Раҳимов, Олимжон Неъматуллаев, Муҳаммаджон Машарипов, Қувончбек Холмаматов каби спортчиларимиз совриндорлар қаторидан жой олди.
Т.Рўзиев,
ЎзА