Дзюдочиларимиз нуфузли мусобақага тайёрланмоқда
Жорий йилнинг 24-26 июнь кунлари Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида "Катта Дубулға" туркумига кирувчи нуфузли турнир бўлиб ўтишидан хабарингиз бор.
Мазкур мусобақада дунёнинг 30га яқин мамлакатидан 200 дан ортиқ полвонлар ғолиблик учун курашади. Улар орасида юртимиз спортчилари борлиги эса қувонарли ҳол, албатта.
Мазкурм турнирда муваффақиятли иштирок этиш, медаллари ҳамда муҳим рейтинг очколари учун муносиб рақобатга бардош бериш мақсадида Илиас Илиадис бош мураббийлигидаги терма жамоамиз Самарқанд шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказяпти.
Йиғинда, спортчиларимиз жисмоний ҳолатни бир маромда сақлаш, техник-тактик ва тезкорлик билан усул бажариш бўйича машғулотлар ўтказмоқда. Ушбу йиғин Улан-Батор турнирида қатнашувчи дзюдочиларимиз учун тайёргарликнинг якуний босқичи ҳисобланади.
ЎзА