Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дзюдочиларимиз “Катта дубулға” турнирида қатнашмоқда 
09:15 / 2024-10-11

Бугун, 11 октябрь Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнири бошланади.

29 мамлакатнинг 220 нафарга яқин дзюдочиси иштирок этаётган турнирда Ўзбекистон терма жамоасининг 16 нафар маҳоратли дзюдочиси юртимиз шарафини ҳимоя қилади. 

Мукофот жамғармаси 154 минг евродан иборат Абу-Даби “Катта Дубулға” турнирининг илк кунида ҳамюртларимиздан Камолиддин Бахтиёров ва Самариддин Қўчқоров -60 килограммда, Мухриддин Тиловов ва Исмоил Нишонбоев -66 килограмм оғирликда ғолиблик учун кураш олиб боради. 

13 октябрга қадар давом этадиган турнирда 150 нафар эркак, 69 нафар аёл дзюдочилар иштирок этмоқда. 

Т.Рўзиев, ЎзА