Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дзюдочиларимиз Исроилда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади
09:45 / 2022-12-20

Бугун, 20 декабрь куни Исроилнинг Қуддус шаҳрида дзюдо бўйича "Мастерс" сериясига кирувчи йилнинг энг сўнгги мусобақаси бошланади.

Дунёнинг 58 та мамлакатидан жами 367 нафар спортчилар қатнашаётган нуфузли мусобақа "Париж-2024" Олимпиадасига рейтинг очколарни тақдим этиши билан аҳамиятлидир.  

194 нафар эркак ва 173 нафар хотин-қиз дзюдочилар иштирок этадиган баҳсларда Ўзбекистон терма жамоасининг 17 нафар аъзоси медаллар учун кураш олиб боради.  

Кеча баҳслар олдидан қуръа ташлаш маросими ва техник комиссия йиғилиши ўтказилди.  

Мусобақада маҳоратли дзюдочиларимиз Давлат Бобонов, Музаффарбек Тўрабоев, Шарофиддин Болтабоев, Диёра Келдиёрова қаторида Дилшодбек Баратов, Обидхон Нўмонов, Муроджон Йўлдошев, Шоҳруххон Бахтиёров, Шоҳиста Назарова сингари ёшларимиз ҳам медаллар учун кураш олиб боради.  

Халқаро турнир 22 декабрга қадар давом этади.  

 

Т.Рўзиев, ЎзА