Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дзюдочиларимиз Будапештда бошланган жаҳон чемпионатида қатнашмоқда
10:11 / 2025-06-13

Бугун, 13 июнь куни Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида дзюдо бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати беллашувлари бошланади.

Йилнинг энг нуфузли мусобақаси бўлган мазкур чемпионатда 93 та мамлакатнинг 556 нафар дзюдочиси ўз вазн тоифаларида дунёнинг энг кучлиси бўлиш учун курашади. Шунингдек, жаҳон рейтингининг қимматли очколари йўлидаги курашларда ўз омадини синовдан ўтказишади.

Айтиш лозим, мазкур дунё биринчилигида ўнлаб ёзги Олимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорлари, жаҳон ва қитъа чемпионлари иштирок этмоқда. Улар орасида ўзбекистонлик дунё тан олган Алишер Юсупов, Шаҳрам Аҳадов, Музаффарбек Тўрабоев каби маҳоратли дзюдочиларимиз ҳам бор.

"Лос-Анжелес-2028" Олимпия цикли йўлидаги дастлабки нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоасининг 18 нафар аъзоси Ватанимиз байроғи остида баҳсларда қатнашади.

Кеча чемпионат олдидан мандат комиссиясининг йиғилиши ҳамда қуръа ташлаш маросимлари бўлиб ўтди.

Бугун кун давомида эркаклар ўртасида 60 килограммда, хотин-қизлар ўртасида 48 килограммда ғолиб ва совриндорлар аниқланади.

Қуръа натижаларига кўра, -60 килограммда ёш дзюдочимиз Баҳром Ботуров Ариунболд Энҳтайван (Мўғулистон) / Максимилян Ҳейдер (Германия) қарама-қаршилиги ғолиби билан илк беллашувда татамига чиқса, -48 килода Ҳалимажон Қурбонова Вонг Ка Ли (Ҳонг Конг) / Лоис Петит (Бельгия) жуфтлиги ғолиби билан, шунингдек ушбу вазнда Лазиза Ҳайдарова дастлабки беллашувда франциялик Ширин Букли билан куч синашади

Жаҳон чемпионати беллашувлари 19 июнга қадар давом этади.

Т.Рўзиев,

ЎзА