Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дзюдочиларимиз Бокудаги юришини бошлади
11:15 / 2024-02-16

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнири бошланди. Мусобақанинг биринчи кунида енгил вазн тоифаларида беллашувлар ўтказилади.

Турнирда терма жамоамизнинг 7 нафар аъзоси иштирок этади. Аниқроғи, вазни -60 кг. бўлган Достон Рўзиев илк баҳсда Айбек Омиров (Туркманистон) билан куч синашса, ушбу вазндаги иккинчи спортчимиз Камолиддин Бахтиёров голландиялик Торнике Сякадоега қарши татамига чиқади.  

Шунингдек, бугун қуйидаги дзюдочиларимиз ҳам беллашувларга киришади:  

-66 кг: Абдураҳим Нутфуллоев – Кубаничбек Айбек улу (Қирғизистон);  

-48 кг: Ҳалима Қурбонова – Марина Воробёва (Нейтрал спортчи) / Конул Алиева (Озарбайжон);  

-52 кг: Диёра Келдиёрова – Паулина Мартинез (Мексика) / Ксения Данилович (Нейтрал спортчи);  

-57 кг: Шукуржон Аминова – Этери Липерталиани (Грузия);  

-57 кг: Нилуфар Эрмаганбетова – Сара-Леони Сизик (Франция) / Жанар Жолдошева (Қирғизистон).  

18 февраль кунига қадар ўтадиган мазкур мусобақада дунёнинг 62 давлатидан келган 404 нафар полвон турнир медаллари билан бир қаторда “Париж-2024" ёзги Олимпия ўйинлари ҳамда қимматли рейтинг очколари учун ҳам рақобатлашади.  

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА