Дзюдочилар Навоийда беллашди
Навоий шаҳридаги НКМК спорт мажмуасида “Uzbekistan Judo Tour” мусобақаси ўтказилди. Унда юртимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган ёш ва истеъдодли дзюдочилар -81, -90, -100 ва +100 килограмм вазн тоифаларида рақобатлашди.
“Uzbekistan Judo Tour” турнирининг вазни –81 кг. бўлган полвонлар беллашувида Аҳрор Зиёдуллаев барча рақибларини енгиб, олтин медалга сазовор бўлди. Шунингдек, ўз вазн тоифаларида Отабек Тўрабоев, Жаҳонгир Маматраҳимов, Амир-Саид Жейлиев ва Исломбек Равшанқулов шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.


Тантанали тақдирлаш маросимида Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов, вилоят спорт бошқармаси мутасаддилари иштирок этди. Турнир ғолиблари 22 миллион, кумуш медаль соҳиблари 14 миллион, бронза медалини қўлга киритган спортчилар эса 7 миллион сўмдан пул мукофотига эга бўлди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА