Дзюдочилар мамлакат чемпионатида беллашди
Қарши шаҳрида жойлашган “Геолог” спорт мажмуасида ўтказилган дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпионати ўз якунига етди.
Мамлакат чемпионатида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан келган 2008-2009 йилларда таваллуд топган ёш иқтидорли полвонлар чемпионлик учун кураш олиб борди.

Чемпионатнинг сўнгги кунида ўғил болалар -90, +90 кг, қизлар эса -70, +70 кг вазн тоифаларида беллашди. Мусурмонқул Аҳроров ва Камол Хурсандов ўғил болалар ўртасида олтин медалга сазовор бўлган бўлса, Интизор Узоқбоева ҳамда Зарина Бобоназарова қизлар орасида шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА