Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дзюдо: жаҳон чемпионатида икки нафар спортчимиз иштирок этади
17:26 / 2024-08-27

Эртага, 28 август куни Перу пойтахти Лима шаҳрида ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бошланади.

Чемпионатда 49 давлатнинг 405 нафар дзюдочиси қатнашиш учун рўйхатдан ўтган. Уларнинг 223 нафари ўғил ва 182 нафарини дзюдочи қизлар ташкил этмоқда, дейилади Ўзбекистон дзюдо федерацияси хабарида.   

Мазкур жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини Тоҳир Файзиев мураббийлигидаги истеъдодли дзюдочиларимиздан Иноят Телманов -66 килограммда, Иномжон Баҳодиров -73 кило оғирликда ҳимоя қилади.   

Бугун, 27 август куни жаҳон чемпионати олдидан техник комиссия йиғилиши ҳамда спортчиларни тарозидан ўтказиш тадбирлари бўлиб ўтади.   

Мусобақалар 31 августга қадар давом этади.   

Т.Рўзиев, ЎзА