English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дзюдо: Ёшларимиз қитъа чемпионатига йўл олди
10:29 / 2022-07-18

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ўсмирлар ва ёшлар ўртасида дзюдо бўйича Осиё чемпионати бошланди.

Мазкур қитъа биринчилигида 16 давлатдан 400 нафарга яқин ёш дзюдочилар ўз вазн тоифаларида ғолиблик учун куч синашади. Унда Ўзбекистон терма жамоаси ҳар икки ёш тоифасида тўлиқ таркиб билан иштирок етади.  

Бугун эрта тонгда Камол Муродов ва Искандар Расулов мураббийлигидаги ёшларимиз қитъа чемпионатида иштирок этиш мақсадида Таиланд пойтахтига жўнаб кетди. 

Эслатиб ўтамиз, Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати 20-21 июль кунлари бўлиб ўтади. Ўсмирлар терма жамоамиз 16 июль куни Бангкокга учиб кетган эди. 


 Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА