Дзюдо: Ёшларимиз 14 та медаль жамғарди
Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати якунига етди.
Бугунги беллашувлар оғир вазн тоифаларида кечди ва унда Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин, 1 та кумуш, 5 та бронза медалига эга чиқди.
Дзюдо бўйича ёшлар терма жамоамиз Осиё чемпионатида 14 та медаль билан умумжамоа ҳисобида иккинчи бўлди.

Медаллар жамғариш бўйича кореялик дзюдочилар биринчи, қозоғистонликлар иккинчи бўлди.
Маълумот учун, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мусобақани умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлаган эди.
ЎзА