Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дзюдо ва таэквондода иқтидорли спортчиларни саралашнинг янги тизими
09:36 / 2022-06-01

Маълумки, жорий йилнинг 23 май санасида давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раислигида иқтидорли спортчиларни саралаш ва уларнинг захирасини яратиш ҳамда мураббийларни тайёрлаш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди.

Танқидий руҳда ўтган йиғилишда Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси тизимида амалга оширилиши лозим бўлган аниқ вазифалар белгиланди.

Шу кунларда Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосарлари Азизжон Комилов ва Шерзод Тошматов Андижонда вилоят ҳокимлиги, спортни ривожлантириш бошқармаси, БЎСМ, ИБЎСМ, ОЗКларнинг масъул мутасаддилари, тренер ва ҳакамлари билан учрашувлар ўтказмоқда, жойлардаги шарт-шароитлар билан танишмоқда.

Мутасаддилар видеоселектор йиғилишида билдирилган танқидий эътирозлар ўринли эканлиги, соҳадаги камчиликларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилганлигини айтиб ўтди.

Муҳокамалар давомида олимпия захиралари коллежларидан муносиб спортчиларнинг етишиб чиқмаслик сабаблари, иқтидорлиларни саралаш бўйича миллий чемпионатларнинг вилоят ва туман босқичларини ўтказиш тизимлари хусусида фикрлашилди.

Учрашувлар давомида ҳудудларда ёшларни спортга жалб этиш, уларни саралаш бўйича дзюдо ва таэквондо спорт турлари мисолида янги тизим ишлаб чиқилганлиги қайд этилди.

Бу тизим асосида спорт турлари хусусиятларидан келиб чиқиб, мусобақаларни ҳар бир ҳудуднинг туман ва шаҳарларида ёш тоифалари бўйича ўтказиш, масъул тренерлар ва мутахассисларни бириктириш, шаффоф ҳакамлик корпусларини яратиш, ғолиб ва совриндор спортчиларни Олимпия захиралари коллежларига йўналтиришда муҳим омил бўлиши таъкидланди.

ЎзА