Дзюдо: Уч нафар полвонимиз кечки дастурда медаллар учун куч синашади
Дзюдо бўйича пойтахтимизда ўтаётган “Катта дубулға” турнирида саралаш баҳслари якунланди.
Энди Ўзбекистон терма жамоасининг уч нафар вакили медаллар учун курашни кечки дастурда олиб боради. Ушбу босқичда -60 кгда Достон Рўзиев ва Гиорги Сардалашвили (Грузия), -52 кг вазнда Гулҳаё Жўраева ва Амандин Бушар (Франция) олтин медаль учун куч синашади.
Шунингдек, бронза медали учун вазни -66 кг бўлган полвонлар орасида Сардор Нуриллаев ва Вилям Лима (Бразилия) рақобатлашади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА