French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дзюдо: Тошкент гран-присига тайёргарлик авжида
22:00 / 2019-09-18

Хабарингиз бор, жорий йил 20-22 сентябрь кунлари пойтахтимиздаги “Ҳумо Арена” кўп тармоқли муз саройида дзюдо бўйича анъанавий Тошкент Гран-приси ўтказилади.


Хабарингиз бор, жорий йил 20-22 сентябрь кунлари пойтахтимиздаги “Ҳумо Арена” кўп тармоқли муз саройида дзюдо бўйича анъанавий Тошкент Гран-приси ўтказилади. Айни пайтда ташкилотчилар бўлажак мусобақани ҳар қачонгидан юксак савияда ташкил этиш учун тун-у кун астойдил хизмат қилмоқда.

Бугун нуфузли мусобақага мезбонлик қиладиган “Ҳумо Арена”да Тошкент Гран-присининг ишчи гуруҳи иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

photo_2019-09-19_00-03-54.jpg

Йиғилишда “Ҳумо Арена” спорт мажмуасининг 20-22 сентябрь кунлари Гран-при ва 23-24 сентябрда парадзюдо бўйича Гран-при мусобақаларини юқори савияда қабул қилишга тайёргарлиги, халқаро ташкилот ва хорижий делегация вакиллари учун яратилган шароитлар, мусобақанинг тантанали очилиш маросимини тантанали тарзда ўтказиш йўлида кўрилаётган тайёргарлик ишлари, беллашувларнинг маҳаллий ва хорижий телеканалларга трансляция қилиниши, баҳслар давомида техника ва интернет тармоғининг узлуксиз етказилиб берилиши билан боғлиқ эҳтимолий муаммоларнинг олдини олиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Эслатиб ўтамиз, дзюдо бўйича Тошкент гран-приси Токио-2020 олимпиадасига рейтинг очколарини тақдим этувчи турнирлар сирасига киради. Шу боис мусобақага бўлган қизиқиш бу сафар ҳар қачонгидан юқори бўлмоқда.

photo_2019-09-19_00-03-55.jpg