Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дзюдо: Сифат кўрсаткичидаги ижобий натижа
12:01 / 2022-09-05

Австриянинг Оберварт шаҳрида дзюдо бўйича якунланган Европа очиқ чемпионати кутилган ва кутилмаган натижаларга бой бўлди.

Кутилгани, бошқа халқаро турнирлар қатори мазкур мусобақада ҳам ҳамюртларимиз совринли ўринларни қўлга киритишди. Мамлакатимиз “самурайлари” кейинги йилларда дзюдо бўйича ўтказилаётган нуфузли мусобақада ҳали бирор марта ҳам медаллардан қуруқ қолмаяпти. Бу, натижаларда ҳам ўз аксини топмоқда.

Жорий йилнинг 3-4 сентябрь кунлари ўтган "European Open — 2022" баҳсларида юртимизнинг 6 нафар спортчиси қатнашиб, уларнинг 2 нафари —  Сита Қадамбоева (52) ва Нилуфар Эрмаганбетова (57) бронза медалларига эга чиққан бўлса, 2 нафари кучли бешликдан жой олди.

Кутилмагани, очиқ чемпионат мусобақаларида Австралия ва Туркманистон терма жамоалари 28 нафар, Германия ва Венгрия 23 нафар, Қозоғистон 20 нафар, Франция ва Англия 17 нафар, шунингдек, 10 нафардан кўп спортчилар билан қатнашган Руминия, Нидерландия, Исроил, Куба каби давлатлар билан сифат ҳолатида таққослаганда 6 нафар спортчи билан кураш олиб борган юртимиз дзюдочилари 2 та совринли ўринни қўлга киритди.

Агарки, кучли бешликдан жой олган Ҳалимахон Қурбонова ҳамда  Ирисхон Қурбонбоева совринли ўринларни эгаллаганда, Ўзбекистон кам сонли спортчилар билан 37 та давлатнинг 300 нафарга яқин дзюдочилари беллашган турнирнинг энг сермаҳсул жамоасидан бири бўлар эди. Шундай ҳолатда ҳам вакилаларимизнинг кўрсаткичи ижобий эканлигини қайд этмоқ лозим.

 

Т.Рўзиев, 
ЎзА