Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дзюдо: Шарофиддин Лутфуллаев олимпиада рейтингида пешқадам!
15:34 / 2019-09-03

Хабарингиз бор, 31 август куни Япония пойтахти Токио шаҳри мезбонлик қилган дзюдо бўйича жаҳон чемпионати баҳслари ўз якунига етди.


Хабарингиз бор, 31 август куни Япония пойтахти Токио шаҳри мезбонлик қилган дзюдо бўйича жаҳон чемпионати баҳслари ўз якунига етди.

Халқаро дзюдо федерацияси мусобақадан кейин янги олимпиада рейтингини эълон қилди. Биз учун қувонарлиси, 60 кг.гача вазн тоифасида жаҳон чемпионатининг кумуш медалини қўлга киритган ҳамюртимиз Шарофиддин Лутфуллаев аввал эгаллаб турган ўрни – тўртинчи поғонадан бирваракайига рейтинг пешқадамига айланди. Эндиликда Сурхондарё заминида туғилиб ўсган полвон ҳисобида 3 607 очко бор.

photo5436210007596182233.jpg

Рейтингнинг иккинчи поғонасидан 3 510 очко билан жаҳон чемпионатининг бронза медали совриндори қозоғистонлик Елдос Сметов жой олган. Амалдаги жаҳон чемпиони грузиялик Лукхуми Чхвимиани эса 3 386 очко билан кучли учликка якун ясаб берган. Шу кунга қадар рейтингни бошқариб келган япониялик дзюдочи эса янги рейтингда 4-ўринга тушиб кетди.

Умид қиламизки Шарофиддин Лутфуллаев рейтингдаги пешқадамлигини энди Токио олимпиадасига қадар бой бермайди ва тўрт йилликнинг энг нуфузли спорт анжуманида ҳам Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилади.