Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дзюдо: Санкт-Петербург турниридан илк медаль
10:09 / 2022-06-16

Шу кунларда Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида дзюдо бўйича Анатолий Рахлин кубоги учун давом этаётган халқаро турнирда мамлакатимизнинг 18 нафар истеъдодли ўсмир спортчилари қатнашмоқда.

Анъанавий турнир 2005-2007 ҳамда 2008-2009 йилларда таваллуд топганлар ўртасида ўтказилмоқда. Унда саккизта давлатнинг минг нафарга яқин спортчилари қатнашмоқда. 

Кеча, 16 июнь куни мусобақанинг биринчи кунида 2008-2009 йилларда таваллуд топган ёш дзюдочилар ўғил ва қиз болалар ўртасидаги 18 та вазн тоифасида ғолиблик учун кураш олиб боришди. 

Мусобақалар спорт мажмуадаги 7 та татамида бир пайтда ташкил этилди. Муросасиз беллашувлар натижасида ушбу ёш тоифасида ҳамюртларимиздан фақат 73 килограмм вазнда иштирок этган Убайдулла Ботировгина саралаш беллашувларини ғалаба билан якунлаб, медаллар учун курашни давом эттирди. Ярим финал баҳсида омади чопган дзюдочимиз якунда кумуш медалга мушарраф бўлди. 

Бугун, 17 июнь куни 2005-2007 йилларда таваллуд топган спортчилар халқаро турнир баҳсларига киришади. 

Мусобақалар 18 июнга қадар давом этади. 

Т.Рўзиев,  ЎзА