Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дзюдо: рақобат кучли жойда муносиблар сараланади
11:22 / 2022-11-24

Пойтахтимиздаги «Универсал» спорт саройида дзюдо бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати баҳслари ўтказилмоқда.

Кеча ўғил болалар ўртасида иккита, қизлар ўртасидаги 3 та вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.  

Шиддатли беллашувлар натижасида ўз вазнларида Камолиддин Бахтиёров, Бобуржон Важдиев, Ҳалима Қурбонова, Сита Қадамбоева, Шукуржон Аминова ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.  

Халқаро мусобақаларда муносиб натижаларга эришиб келаётган Дилшод Баратов, Муҳриддин Тиловов, Гулнур Муратбаева каби спортчилар совриндорлар қаторидан жой олди. Бу, ҳар бир вазнда мамлакатимиз дзюдочилари ўртасида рақобат кучайганлигидан далолат бермоқда. Рақобат кучли жойда эса муносиблар сараланади.  

Бугун, 24 ноябрь кунги беллашувларда эркаклар ўртасида 73 ва 81, аёлларда 63 ва 70 килограмм вазн тоифаларида Ўзбекистон чемпионатининг ғолиб ва совриндорлари аниқланади.  

Эътиборлиси, бугунги баҳсларда саналган Муроджон Йўлдошев, Жалолиддин Бойназаров, Ҳикматуллоҳ Тўраев, Обидхон Нўъмонов, Шаҳрам Аҳадов, Ғиёсжон Бобоев, Рамазон Аллабердиев каби юртимизнинг энг кучли дзюдочилари қатори ўнлаб ёшлар кураш олиб боради.  

 

 

Т. Рўзиев, ЎзА