Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дзюдо: Ўзбекистон кубоги соҳиблари маълум бўлди
10:36 / 2023-06-01

Нукус шаҳрида дзюдо бўйича катталар ўртасида якунига етган Ўзбекистон кубоги баҳсларида Тошкент шаҳри жамоаси яккалик беллашувларда 4 та олтин ва 5 та бронза медалига сазовор бўлган ҳолда умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар қилди.

Тўрт кун давом этган беллашувларда мамлакатимизнинг 300 га яқин спортчиси ғолиблик учун баҳс олиб борди. Мусобақалар давомида 3 тадан олтин, кумуш ва бронза медалларига эгалик қилган қашқадарёлик полвонлар иккинчи, 2 та олтин, 6 та кумуш ва 4 та бронза медалларини жамғарган Хоразм вилояти дзюдочилари учинчи ўриндан жой олди.

Аралаш жамоавий дастурда Қашқадарё вилояти олтин, Тошкент шаҳри кумуш, Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси жамоалари бронза медалларига эга чиқди.

 

Т. Рўзиев, ЎзА