Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дзюдо: Ўзбекистон 16-ўринда бормоқда
11:02 / 2024-02-04

Дунёнинг 111 мамлакатидан 667 нафар спортчи иштирок этаётган Париж “Катта дубулға” турнирининг иккинчи кунги мусобақаларида мамлакатимиз терма жамоаси аъзоси Шаҳрам Аҳадов 73 килограмм вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритди.

Халқаро турнирнинг саралаш беллашувларини муваффақиятли ўтказган ҳамюртимиз 3-ўрин учун кечган курашда қозоғистонлик Данияр Шамшаевни доғда қолдирди ва бронза медалига эгалик қилди. Ушбу натижа туфайли Аҳадов жаҳон ва Олимпия ўйинлари рейтинги йўлида 500 очкога эгалик қилди.

Бугун “Катта дубулға” турнирининг сўнгги кунида терма жамоамиз аъзоларидан Музаффарбек Тўрабоев 100 килограммда, Алишер Юсупов энг оғир вазнда, хотин-қиз дзюдочиларимиздан Ирисхон Қурбонбоева 78 килода, Рината Илматова эса +78 килограммда медаллар учун курашга киришади.  

Париж мусобақаларининг иккинчи кун сарҳисобига кўра, 4 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медали билан умум жамоада Франция пешқадамлик қилаётган бўлса, кейинги ўринларда бораётган Япония 2 тадан олтин, кумуш, бронзага, Косово давлати вакиллари 1 тадан олтин ва бронза медалига эгалик қилиб турибди.

Ўзбекистон терма жмоаси Шаҳрамнинг бронзаси ҳисобига 111 давлат орасида ҳозирча 16-ўринда бормоқда.

Т. Рўзиев, ЎзА