Дзюдо: Осиё чемпионатининг иккинчи куни 4 та медаль қўлга киритилди
Қозоғистонда дзюдо бўйича Осиё чемпионатининг иккинчи куни ортда қолди. Ўрта вазн тоифаларида кечган беллашувларда ҳамюртларимиз 2 тадан кумуш ва бронза медалларини қўлга киритишди.
Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизматидан маълум қилинишича, -73 килограмм вазн тоифасида Муроджон Йўлдошев қозоғистонлик Данияр Шамшаевга, -70 килограмм вазн тоифасида Гулноза Матниёзова япониялик уч карра жаҳон чемпиони Ёко Онога финалда имкониятни бой берди ва кумуш медаль билан кифояланди.
Шунингдек, яна икки нафар вакилимиз бронза медали учун баҳсни муваффақиятли ўтказди.
Кумуш медаль:
-73 кг: Муроджон Йўлдошев
-70 кг: Гулноза Матниёзова
Бронза медаль:
-73 кг: Обидхон Нўмонов
-70 кг: Шоҳиста Назарова.
ЎзА