Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дзюдо: машҳур спортчи олимлик фаолиятини бошлади
12:34 / 2025-09-07

Кураш ва дзюдо спорт турларида жаҳон чемпиони, ёзги Олимпия ва Осиё ўйинлари соҳиби, олти карра қитъа чемпионлигига, 30 дан ортиқ нуфузли турнир ва чемпионатларда ғолиблик шоҳсупасига кўтарилиб, ўзбек дзюдочилари орасида ўзига хос рекорд ўртанган Абдулла Тангриев педагогика фанлари бўйича докторлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди.

Куни кеча Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Илмий кенгаш йиғилиши давомида таниқли спортчига мазкур илмий унвонга эришганлиги эътироф этилди.

- Йиллар давомида спортчи, спорт мутахассиси сифатидаги фаолиятим давомида давлатимиз томонидан яратиб берилган шарт-шароитлардан унумли фойдаланиб, изланишларим натижасида ушбу илмий ишимни ҳимоя қилдим. Келажакда спорт соҳасида, хусусан маҳоратли дзюдочиларни тайёрлаш, янги Ўзбекистоннинг янги ғалабаларини таъминлашга спорт мутахассиси сифатида муносиб ҳисса қўшиш энг асосий мақсадим, - дейди А.Тангриев.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон дзюдоси ва курашида ўзига хос тарих яратган А. Тангриев давлатимиз томонидан “Шуҳрат” медали, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи”, “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвонлари билан тақдирланган.

Т. Рўзиев, ЎзА