Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дзюдо куни — маҳорат ва жасорат байрами
14:54 / 2025-10-28

Ҳар йили 28 октябрь санаси бутун дунёда Бутунжаҳон дзюдо куни сифатида нишонланади. Бу сана бежиз танланмаган — дзюдо асосчиси Дзигоро Кано айнан шу куни таваллуд топган.

Бугун дунёнинг беш қитъасидаги 200 га яқин мамлакатда, жумладан Ўзбекистонда ҳам дзюдо байрами катта тантана билан ўтмоқда.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда дзюдо спорти янги босқичга кўтарилмоқда. Айниқса, жорий йилда пойтахтимизда илк бор катталар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида терма жамоамиз тарихда биринчи марта 2 та олтин медални қўлга киритгани бунинг яққол исботидир.

Шу билан бирга, Диёра Келдиёрованинг "Париж-2024" Олимпиадасида 52 кг. вазн тоифасида олтин медални қўлга киритиши Ўзбекистон дзюдоси тарихида янги саҳифа очди.

Ўзбек дзюдосининг ёрқин вакили — Олимпия ўйинларининг 3 карра бронза медали соҳиби, 2 карра жаҳон чемпиони, “Эл-юрт ҳурмати” ордени ҳамда “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони соҳиби Ришод Собиров, шунингдек, Олимпиада чемпиони Диёра Келдиёрова каби спортчилар номлари юртимиз ёшлари учун ибрат намунасидир.

Бугун ўзбек дзюдосининг юксак ютуқлари ва халқаро майдондаги зафарлари юртимиз спортчиларида янги ғалабалар сари интилиш руҳини янада мустаҳкамламоқда.

Н.Раҳмонова, ЎзА