Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дзюдо: “Катта дубулға”да ҳозирча Франция пешқадам
11:48 / 2024-02-03

Франция пойтахти Парижда дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнири давом этмоқда. Турнирнинг биринчи кунги мусобақалар якунига кўра, 3 та олтин, 1 та бронза медали билан Франция, 1 та олтин, 2 тадан кумуш ва бронза билан Япония ва 1 та олтин медаль жамғаришга муваффақ бўлган Косово терма жамоалари пешқадамлик қилмоқда.

Дунёнинг 111 мамлакатидан 667 нафар спортчи иштирок этаётган мусобақанинг биринчи кунги белашувларида мамлакатимиз дзюдочиларидан Достон Рўзиев, Меҳриддин Тиловов, Ҳалима Қурбонбоева, Сита Қадамбоева,  Шукуржон Аминова ва Нилуфар Эрмаганбетова саралаш баҳсларини муваффақиятли ўтказган ҳолда ярим финалга ўтиш остонасида имкониятни бой бериб қўйди.  

Бугун, 3 февраль куни мазкур турнирнинг навбатдаги кунги беллашувларида терма жамоамиз аъзоларидан Муроджон Йўлдошев ва Шаҳрам Аҳадов 73 килограммда, Мусо Собиров ва Шарофиддин Болтабоев 81 килограммда, дзюдочи қизларимиздан Севинч Исоқова 63 килода, Шоҳиста Назарова ва Гулноза Матниёзова 70 кило оғирликда медаллар учун курашга киришади.    

“Париж-2024” Олимпия ўйинларининг муҳим рейтинг очколарини тақдим этадиган мазкур халқаро мусобақа 4 февралга қадар давом этади.  

“Катта дубулға” турнирининг сўнгги кунида мамлакатимиз дзюдочиларидан Музаффарбек Тўрабоев 100 килограммда, Алишер Юсупов энг оғир вазнда, хотин-қиз дзюдочиларимиздан Ирисхон Қурбонбоева 78 килода, Рината Илматова эса +78 килограммда татамига чиқади.    

Т.Рўзиев, ЎзА