Дзюдо: «Катта дубулға» турнирида икки дзюдочимиз медаллар учун курашади
Франция пойтахти Париж шаҳрида дзюдо бўйича “Катта дубулға” туркумига кирувчи янги мавсумнинг илк мусобақаси бошланди.
Ушбу нуфузли мусобақада дунёнинг 50 та давлатидан жами 298 нафар дзюдочи медаллар учун баҳслашмоқда. Қувонарлиси, турнирда мамлакатимиз шарафини Баҳром Ботуров (-60 кг), Шаҳрам Аҳадов (-73 кг) ва Ўткирбек Тўрабоев (+100 кг) ҳимоя қилмоқда.
Бугун, 1 февраль кунидан ўрин олган беллашувларда икки нафар полвонимиз татамига чиқади. Аниқроғи, Баҳром Батуров озарбайжонлик Ҳусейн Аллаҳяров билан куч синашса, Шаҳрам Аҳадов саралаш босқичида Ҳонг Нин Мак (Гонконг) ва Жером Зелман (Кот-д'Ивуар) баҳси ғолибига қарши жанг қилади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА