English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дзюдо: Жаҳоннинг энг кучлилари орасида вакилларимиз ҳам бор
10:00 / 2024-10-05

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида дзюдо бўйича ўтаётган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг тўртинчи кунги мусобақалари остонасида Ўзбекистон терма жамоаси 3 та медаль билан 67 та давлат орасида умумжамоа ҳисобида 9-ўринни эгаллаб турибди.

Кеча ўтказилган учинчи кунги беллашувларда терма жамоамиз аъзоларидан -90 килограмм оғирликда ватанимиз шарафини ҳимоя қилган Алишер Саманов бронза медалини қўлга киритди.

Медаллар жамғариш борасида Япония терма жамоаси 6 та олтин, 4 та кумуш, 1 та бронза медали билан якка пешқадамга айланиб олди. 1 та олтин, 2 та кумуш медалли Хитой терма жамоаси иккинчи ўринни, 1 та олтин ва 1 та бронза медалига эга чиққан Франция терма жамоаси 3-ўринни банд этган.

3 та бронза медалига сазовор бўлган Ўзбекистон терма жамоасидан олдинги қаторларда Австрия, Грузия, Италия, Тожикистон ва Швейцария терма жамоалари бормоқда.

Бугунгача 18 давлат терма жамоалари ҳисобида камида 1 та медаль мавжуд бўлиб, шундан 5 та давлат ёш дзюдочилари олтин медалли бўлишган.

Бугун, 5 октябрь куни жаҳон чемпионатининг тўртинчи кунида ўғил болалар -100, +100 кило оғирликда, қизлар -78 ва +78 килограммда медаллар учун татамига чиқади.

Бугунги беллашувларда терма жамоамиз аъзоларидан Ширинжон Йўлдошева, Моҳларойим Тўхтамишева, Умида Ниғматова, Муҳаммадсодиқ Содиқов ва Фазлиддин Рафиқов баҳсларни ўтказишади.

Эслатиб ўтамиз, 67 мамлакатнинг 531 нафар ёш дзюдочиси иштирокида ўтаётган жаҳон чемпионатининг эртанги мусобақаларида аралаш жамоавий беллашувлар ташкил этилади.

Т.Рўзиев, ЎзА