Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дзюдо: Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди
20:11 / 2022-10-05

Мамлакатимизда ўтаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Ушбу маросимдан аввал ўз вазн тоифаларида жаҳон рейтингида кучли саккизликка кирган спортчилар саралаб олинди ва қуръа уларнинг атрофида шаклланди. Терма жамоамиз вакилларидан Муроджон Йўлдошев, Шарофиддин Болтабоев, Давлат Бобонов, Диёра Келдиёрова сараланган спортчилар қаторидан жой олди.

Кўпчилик мутахассислар қуръа қандай ўтишидан қатъий назар 66 кг ва 81 кг вазн тоифаларини мураккаб баҳсларга бой, дея таърифламоқда. Ҳақиқатда шундай. Ушбу вазнда қайд этилган икки япон дзюдочиси саккизликда йўқ ва улар қуръанинг қайси қисмидан жой олишмасин, ҳар қайси сараланган спортчини медаллар учун курашдан эрта чиқариб юбориши ҳеч гап эмас.

Кўпчилик мухлислар финалда Бобонов ва Бекаури жуфтлигини тахмин қилаётган эди. Лекин рейтинг асосида шакллантириладиган қуръа уларни худди Токио-2020 Олимпиадасидагидек чорак финалда яна рўбарў қилиши мумкин.

Айтиш лозим, дунё дузюдосида ўз ўрнига эга япониялик Ута Абэ. италиялик Одетте Жуффри каби спортчилар саккизликдан ўрин олмаган бўлса-да уларнинг чемпионатда қатшаётганлиги ҳар қандай рақибга жиддий ҳавф тўғдириши табиий.

Қуръа натижалари маълум. Албатта, ҳаммасини татами ҳал этади. Бироқ ҳаммасини мусобақага ҳар томонлама тайёр бўлган профессионаллар белгилашини унутмаган ҳолда юқорида қайд этилмаган номлар орасида чемпион чиқиши ҳам ҳеч гап эмас.

Тўлқин Рўзиев, Алимурод Мамадаминов (сурат), ЎзА.