French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дзюдо: Жаҳон чемпионатидаги медалларимиз сони 3 тага етди
10:51 / 2025-10-07

Перу пойтахти Лима шаҳрида ёшлар ўртасида давом этаётган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларининг медаллари сони 3 тага етди.

Чемпионатнинг иккинчи кунги баҳсларида маҳоратли дзюдочи ёшларимиздан Мухриддин Маърупов ва Иноят Телманов -73 кг.да, Самариддин Муҳибиддинов -81 кг.да, Нигина Сапарбоева -63 кг.да, Хуршида Раззоқбердиева -70 кг.да баҳсларда иштирок этди.

-81 кг. вазн тоифасидаги курашларда татамига чиққан ҳамюртимиз Самариддин Муҳибиддинов 3-ўрин учун кечган беллашувда нидерландиялик Жошуа Де Лонгни мағлуб этиб, бронза медалини қўлга киритди.

Бугун, 7 октябрь куни чемпионатнинг сўнгги кунида йигитлар -90, -100 ва +100 килограммда, дзюдочи қизлар -78 ва +78 кило оғирликда беллашади.

Кун давомида кечадиган курашларда терма жамоамиз аъзоларидан Алишер Саманов, Муҳаммадали Зоиров, Фазлиддин Рафиқов, Маржона Кўчимова ва Умида Ниғматова баҳсларда ўз омадларини синовдан ўтказади.

Эртага, 8 октябрь куни жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий йўналишида баҳслар ташкил этилади.

Т.Рўзиев,

ЎзА